ИНФОРМАЦИОН МАДАНИЯТНИНГ БАРКАМОЛ АВЛОД ТАРБИЯСИГА ТАЪСИРИ
FarDUБугунги шиддатли даврда яшаётган ҳар бир инсон биринчи галда ахборотлар оқимининг беқиёс таъсирчанлик имкониятларининг ортиб бориш кўламидан ўзини ҳимоя қила олиши мумкин эмас. Аммо, шу нарсани назардан қочирмаслик керакки, шахснинг ахборотлар билан таъминланганлик даражаси бугунги кунда шунчалик катта аҳамият касб этмоқдаки, улар инсоннинг ўз-ўзини ва маълум иноформацион макондаги ижтимоий, сиёсий, маданий, маънавий, аҳлоқий нуфузини ҳам белгилашда асосий омиллардан бирига айланмоқда.
Шундай экан, бугунги кунда глобаллашув даври ҳукм сураётган ва унинг ижобий жиҳатлари билан ўсувчан салбий хусусиятлари ҳам дақиқа сайин бўй кўрсатаётган даврда юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар негизида баркамол шахсларни тарбиялаш стратегик мақсадга айланган экан, уларнинг замонавий андозаларга мувофиқ келадиган информацион маданиятини ҳам шакллантириш устивор аҳамият касб этади. Бунда таълим тизимининг самарадорлиги, айниқса замонавий педагогик технологияларнинг информацион юксаклик даражаси ҳал қилувчи омилга айланади.