avatar
Куч
130.99
Рейтинг
+51.30

Farg'ona davlat universiteti

Мақолалар

Ўзбекистонннинг энг янги тарихи-баркамол авлод тарихи

FarDU

Юртимиз мустақиллик йилларида асрларга арзигулик бунёдкорлик  йўлини босиб ўтди. Бу йилларда янгича дунё қараш ва тафаккурга эга бўлган янги авлод шаклланди ва янги жамиятни улкан зафарларга этувчи кишилар бўлиб етишиб келмоқда.

Бу бунёдкорликларнинг йўлбошчиси ва раҳнамоси Президентимиз И.А.Каримов “Хотира ва Қадрлар” куни 2012 йил 9 майда оммавий ахборот воситалари ходимларига берган интервьюсида бугунги тинч ва хотиржон ҳаъётни кўз қорачиғидай асраш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш зарурлигини, ўсиб келаётган баркамол ёш авлод мустақилликка эришишимиз тарихини чуқур ўрганиш, бу олий неъмат, ёруғ кунлар осонликча қўлга киритилганлигини чин қалбдан англаб етишлари кераклигини таъкидлади. Юртбошимиз олдинга қўйган бу муҳим вазифани амалга оширишда тарих фани ва тарихчи олимлар ва зиёлиларнинг мавсулияти ва ўрни катта. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ҳар томонлама чуқур ўрганиш бу борадаги илмий-тадқиқотларни, таълим тарбия маорифда ҳамда маънавий-маърифий фаолиятни бутун тизимини янада юқори босқичга олиб чиқиш вазифаси катта аҳамиятга эга. 


Болаларда мулоқот маданиятини шакллантиришнинг психологик асослари

FarDU

Мамлактимиз истиқлолининг энг дастлабки кунлариданоқ, буюк маънавиятимиз ва қадриятларимизни тиклаш ва янада юксалтириш, миллий таълим-тарбия тизимини шакллантириш, заминини мустаҳкамлаш, уни давр талаблари билан уйғунлаштириш асосида жаҳон андозалари ва кўникмалари даражасига олиб чиқиш мақсадларига катта аҳамият  берилди. Мухтарам Президентимиз И.Каримов таъкидлаганидек «Таълимнинг янги модели жамиятда мустақил фикрловчи эркин шахснинг шаклланишига олиб келади. Ўзини қадр-қимматини англайдиган, иродаси бақувват, иймони бутун, ҳаётда аниқ мақасадга эга бўлган инсонларни тарбиялаш имконига эга бўламиз».


Толерантликнинг шахс баркамоллигидаги ўрни

FarDU

Асрлар давомида Ўзбекистонда яшаб, фаолият кўрсатган халқларнинг ўзаро сиёсий, маданий, ижтимоий алоқалари, ҳамжиҳатлиги бугунгидек ёрқин бўлмаган. Ўзбекистонда мустақилликка эришилган даврларда турли жабҳа-ларда ривожланиб, барқарорлашиб бораётган ҳаёт тарзи ўзига хос толерантлик йўналишлари ва уларни миллий онгда шакллантириш вазифалари амалга оширилишига асос бўлди. Бу жараён миллий ўзликни англаш, миллий маданият, миллат келажаги бўлган ёшлар онгида миллийлашув йўналишининг таркиб топиши билан боғлиқ. Чунки ёшларимизнинг миллий ўзлигини англаши аждодларимиздан қолган моддий ва маънавий меросни, урф-одатлар, анъаналар, қадриятларни ўзлаштириш билан бирга, уларда миллий манфаатларни, Ватан тақдири ва мамлакатнинг ҳар томонлама тараққиёти учун масъуллик туйғулари мустаҳкамланишини таъминлайди.


Ёшлар баркамоллигида ўз-ўзини бошқаришнинг ўрни

FarDU

Мамлакатимизнинг ўзига хос тараққиёт йўлидан комил ишонч билан бориши талаба-ёшларнинг ўз-ўзликларини чуқур англашларига, билимларни пухта ўзлаштиришларига, бой маънавий-интеллектуал қудратга ва руҳий барқарорликка эга бўлишларига боғлиқ. Шунинг учун ҳам баркамол авлод тарбияси масаласи давлат сиёсати мақоми даражасида ҳал қилинаётган бугунги кунда талабалар жамоасида янгича мазмундаги демократик муносабатларнинг қарор топишига, ёшларда янгича фикрлашни ва дунёқарашни шакллантириш жараёнига эътибор қаратиш лозим.


"Юксак маънавият- енгилмас куч" асарида маънавиятнинг баркамол шахс тараққиётидаги ўрни

FarDU

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ўзини “Юксак маънавият-енгилмас куч” номли асарида маънавиятга шундай таъриф беради: “маънавият инсонни руҳан покланиши, қалбан уйғонишига чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон этиқодини бақувват қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг меъзонидир” деган фикрни тўлдириб “Маданият тушунчаси жамият ҳаётидаги ғоявий, мафкуравий, маърифий, маданий, диний ва ахлоқий қарашларни ўзида тўла мужассам этади” дейдилар.


Соғлом турмуш тарзини шакллантириш масалалари

FarDU

Бугунги кунда мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш масалаларига жуда катта эътибор берилмокда. Бу эса ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларда ҳам соғлом турмуш тарзини яратиш бирдек зарур эканлигини кўрсатади.

Мамлакатимизда Тошкент давлат маданият институти, Самарқанд давлат университети, Фарғона давлат университетларида замонавий мутахассислик бўлган ижтимоий иш ходимлари тайёрланади. Тайёрланаётган ижтимоий иш ходимлари ўзларининг ҳуқуқий, сиёсий, иқтисодий, маданий, психологик билимлари билан ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга ёрдам бериш билан бирга уларнинг соғлом турмуш даражасини шакллантиришда ҳам кўмаклашади.


Ижтимоий фаоллик тушунчаси ва унинг тузилиши

FarDU

Маълумки, ижтимоий фаоллик кенг тушунча бўлиб, у ҳар бир кишининг ҳаётдаги, турмушдаги тутган ўрни, ижтимоий воқелик, унда юз берадиган ўзгариш, янгиликларга муносабати, шунингдек унинг яратувчилик борасидаги иштироки кабилардаги фаоллигини англатади. Шахсда ижтимоий фаолликни шакллантириш ва тарбиялашнинг омилларини англаш эса педагогика, психология ва социология фанларининг вазифаларидан ҳисобланади. Бундан кўринадики, ижтимоий фаоллик бир вақтнинг ўзида ҳам фалсафий, ҳам социологик муаммодир.


Комилликнинг асосий белгиларидан бири хусусида

FarDU

Буюк донишманд, мутафаккир, файласуфлар билим ҳақидаги тушунчаларини турлича талқин қилганлар. Уларнинг фикрига кўра комиллика эришишнинг асосий воситаларидан бири билим, илм, маърифат экан. Инсон камолоти, бахт-саодати калити илм экан, бу хусусда фикр юритиш бугунги кунимиз учун ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлигини унутмаган ҳолда билим ҳақида тўхталиб ўтмоқчимиз.


Баркамол авлодни тарбиялашда оила, маҳалла ва мактаб ҳамкорлиги

FarDU

Баркамол авлод тарбиясидаги энг муҳим бўғин бу маҳалла, мактаб ва оила ҳамкорлигидир.

Маълумки, инсоннинг маънавий камолотини юксалтирувчи омиллардан бири одоб саналади. Комилликка интилишнинг илк босқичи сифатида инсон одобидан бошлаб шаклланади. Демак, болаларда одобнинг ибтидоси-тарбия дастлаб, оиладан бошланади, маҳалла таъсирида ривожланади, мактаб ва олий таълимда такомиллашади.


Баркамол авлодни шакллантиришда оиланинг роли

FarDU

Баркамол авлодни шакллантириш энг аввало, маънавиятни шакллантиришдан бошланади. Маънавиятни шакллантиришга бевосита таъсир қиладиган яна бир муҳим ҳаётий омил-бу таълим-тарбия тизими билан чамбарчас боғлиқдир.

Маълумки, ота-боболаримиз қадимдан бебаҳо бойлик бўлмиш илм-у маърифат, таълим ва тарбияни инсон камолоти ва миллат равнақининг энг асосий шарти ва гарови деб билган. Ҳаммамиз яхши биламизки, келажак авлод ҳақида қайғуриш, соғлом, баркамол наслни тарбиялаб етиштиришга интилиш бизнинг миллий хусусиятимиздир.


Коллеж талабаларининг юрак резерви ва чидамлилик кўрсаткичлари

FarDU

Ёшларнинг ўсиши ва ривожланишларида юрак-томир тизимининг фаолияти муҳим аҳамиятга эга. Жисмонан ва ақлан соғлом ёш авлодни тарбиялашга давлатимизнинг бераётган юксак эътиборидан ёшларимизнинг билим олишга, спортга бўлган қизиқиши ортиб бормоқда.

Соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш орзуси ҳар бир жамиятнинг эзгу интилишидир. Шу боис ҳам истиқлолимизнинг биринчи кунларидан бошлаб соғлом авлодни тарбиялаш ва вояга етказиш энг устувор ва долзарб вазифалардан бири бўлиб келмоқда.